Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Сентябр, 2026   |   15 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:14
Пешин
12:14
Аср
16:27
Шом
18:18
Хуфтон
19:32
Bismillah
26 Сентябр, 2026, 15 Рабиъус сони, 1448

Набавий дуо

06.11.2025   5826   1 min.
Набавий дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳумма инний ас`алука феълал хойроти ва таркал мункароти, ва ҳуббал масакийн. Ва ан тағфиро лий ва тарҳаманий, ва татуба ъалаййа. Ва иза ародта биъибадика фитнатан фақбизний илайка ғойро мафтунин.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан яхшиликни бажариб, ёмонликни тарк қилишни ҳамда мискинларни яхши кўришни сўрайман. Мени мағфират қилиб, менга раҳм қилишингни ҳамда тавбамни қабул этишингни сўрайман. Агар бандангга фитнани хоҳласанг, фитналанмасдан жонимни олгин.

Ровий: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу. Имом Аҳмад ва имом Термизий ривояти.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қайта қурилаётган масжидлар кўздан кечирилди

25.09.2026   2828   1 min.
Қайта қурилаётган масжидлар кўздан кечирилди

Хайрли иш бошланганда, дейлик, бирор иморат қуришга киришилганда "Ҳорманг" дейиш – халқимизга хос қадим қадрият. Ана шу қадрият бугун янада сайқал топиб, эзгу анъанага айланди.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов ҳамда бош имом ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов Бўстонлиқ туманида  қурилиши давом этаётган «Имоми Аъзам», «Дониёр ибн Озод», «Хўжахонтўра», «Сари Қангли», «Қумурсқа ота», «Қоравой ота», «Жомбой», «Масат ота», «Сайитбой ўғли Вали Халфа» ва «Ҳумсон» жоме масжидлари биноларини кўздан кечирди.

Шу билан бирга, мазкур масжидлар маъмуриятига, усталарга, қурувчиларга ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бердилар ҳамда хайрли дуолар қилдилар.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишиши насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари