Бугун, 11 ноябрь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Эй бандаларим…" Бир қудсий ҳадис шарҳи номли китоблари тақдимоти ўтказилди.
Китоб тақдимотида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов томонидан ушбу китоб айни дамда жуда долзарб эканлиги, бу китобдаги мавзулар динимизнинг асослари, ҳукмлар, одоблари ҳақида ҳадислардан олинадиган ҳикмат ва фойдалар ҳақида кенг маълумотлар берилганлигини таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати