Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бу ҳақда Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: "Раҳмат пайдо бўлади. Кейин у бошқаради. Ҳузур унга эргашади, яъни ўз навбатида у ҳам ҳозир бўлади".
Асл нарса Аллоҳнинг раҳмати, яъни амал қилишга тавфиқнинг берилишидир. Мана шунинг ўзи улуғ неъмат. Уни қадрланг ва шукр қилинг. Бу раҳмат сизга раҳбарлик қиляпти. "Хузур" ҳам "раҳмат"га итоаткордир. Навбати келса, у ҳам пайдо бўлади. Нима, у ҳам ҳозир бўлиши зарурми? Йўқ, ҳечам зарур эмас. Агар бутун умр ҳузур ҳосил бўлмаса, унда ҳам бирор зарар йўқ.
Лаззат ва кайфият мақсад эмас
Асл мақсад амал қилишдир. Амал орқали ҳосил бўладиган кайфият мақсад эмас. Масалан, амал натижасида лаззат туғиляпти, ҳузур бўляпти, йиғи келяпти. Бу нарсалар асл мақсад эмас. Агар ҳосил бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг неъматларидан. Ҳосил бўлмаса ҳам, бирор зарар йўқ. Асл мақсад амал экан, шуни қилинг, шунга қайғуринг. Хоҳ у амал тиловат бўлсин, намоз ёки бирор бошқа амал бўлсин, қилаверинг.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.
Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати