Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: “Биз оят-аломатлар (мўъжизалар)ни барака деб билар эдик, сизлар эса уларни қўрқинч билан қабул қиласиз. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Сувимиз тугаб қолди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Озгина сув топиб келинглар”, дедилар. Бир идишда озгина сув олиб келишди. Расулуллоҳ идишга қўлларини тиқдилар, сўнгра: “Келинглар, муборак сувга келинглар, Аллоҳ азза ва жалладан барака бўлди”, дедилар.
Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув қайнаб чиқаётганини кўрдим. Дарҳақиқиат, биз таом ейилаётган вақтда тасбиҳ айтганини эшитганмиз” (Имом Бухорий, Имом Термизий ривоят қилганлар).
Имом Табароний ва Имом Байҳақий Абу Усайддан ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг ҳақларига дуо қилганларида эшикнинг кесакиси ва уйнинг деворлари “омийн”, “омийн” деб турган.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
Аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда уларнинг эзгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.
Шу йил 23 сентябрь куни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Мулоқотларда масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, умра зиёрати ва бошқа масалаларда батафсил тушунтиришлар берилди. Зарурий эҳтиёжманд мурожаатчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, келганлар орасида хайрли дуо ва маслаҳат олиш ниятидаги юртдошларимиз ҳам бўлди.
Кўрсатилган алоҳида эътибор ва муаммоларига ечим топилганидан мамнун бўлганлар миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилишди.
Маълумот ўрнида, аҳоли мурожаатларини тинглашга қаратилган бу каби очиқ қабуллар ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларда имом-хатиблар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати