Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июн, 2026   |   22 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:35
Bismillah
09 Июн, 2026, 22 Зулҳижжа, 1447
Мақолалар

Бебаҳоларингиз бўлса...

19.12.2025   19632   1 min.
Бебаҳоларингиз бўлса...

Қийин вазиятларга тушиб қолганда ёрдам берадиган одам бўлса, бу сиз учун бебаҳо инъомдир. Биз кўпинча энг қийин дамларда ёнимизда қоладиган одамларнинг борлигини ёки қадрини сезмаймиз. Улар қўлимиздан тутиб, бизни қўллаб-қувватлаб, ўзимизга ишонмай қолсак ҳам, ҳаммаси яхши бўлишига бизни ишонтириб, далда берган бўлишади.

Ўзаро муносабатларнинг ҳақиқий кучи айнан шундай пайтларда қийин бўлганда намоён бўлади. Демак, муҳаббат нафақат қувончли дамларда бирга қувониш, балки ҳар қандай синовдан ўтишда елкадош бўлиш, матонат ва ғамхўрлик кўрсатишдир. Бу сўз билан ўлчанмайдиган, балки ҳаракатларда намоён бўладиган ҳақиқий ҳиссиётдир. Хўш, сизнинг ана шундай бебаҳо яқинларингиз борми? Бор бўлса, ҳаётдаги майда муаммолар олдида ҳечам ғам еманг. Билсангиз, сиз энг бахтиёр бандалардан экансиз!..

 

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ахборот 24 | "Ҳаж-2026": муқаддас ҳаж амалларини адо этган ҳожилар юртимизга қайтиб келмоқда

09.06.2026   73   1 min.



Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳожиларни кутиб олиш тадбирлари мазкур лавҳада

Ўзбекистон янгиликлари