Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Март, 2026   |   25 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:37
Пешин
12:37
Аср
16:42
Шом
18:32
Хуфтон
19:44
Bismillah
14 Март, 2026, 25 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Ислом таълим муассасалари битирувчилари билан учрашув

13.01.2026   8073   1 min.
Ислом таълим муассасалари битирувчилари билан учрашув

Самарқанд вилояти бош имом-хатибининг ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров ҳамда Нурсултонхон домла Абдуманноновлар 2024–2025 ўқув йилида ислом таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган 28 нафар битирувчи билан учрашув ўтказди. 
 

Учрашувда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш жойлари билан таъминлаш ҳамда зарур меҳнат шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, ёш имом-хатиблар ва имом-ноиблар билан бўлиб ўтган самимий суҳбатда келгусидаги хизмат фаолиятида масъулият, садоқат ва доимий равишда билим ва малака ошириб бориш муҳим экани алоҳида таъкидланди.


Учрашув ўзаро фикр алмашув ҳамда амалий тавсиялар билан якунланди.

Sammuslim.uz

 

Ислом таълим муассасалари битирувчилари билан учрашув Ислом таълим муассасалари битирувчилари билан учрашув
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари: "Рамазоннинг охирги даҳасини ғанимат билайлик!"

13.03.2026   4286   1 min.
Муфтий ҳазратлари:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 март куни жума намозини Тошкент вилояти Қибрай тумани “Байтқўрғон” жоме масжидида адо этдилар. 

Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга муборак ойнинг охирги даҳасини ғанимат билиш, бу дамлардан унумли фойдаланиб қолиш борасида гўзал суҳбат қилиб бердилар.
Аллоҳ таоло охирги ўн кунликни ўзига хос фазилат ва лутфу эҳсони билан шарафли қилганки, бунга бошқа кун ва ойларда етишишнинг иложи йўқ. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам бошқа ойларда қилмаган баъзи амалларни шу ойда қилганлар. 

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу охирги ўн кунликда ибодатларга янада жидду жаҳд билан киришиш, вақтни ғанимат билиш, Қадр кечасини излаш каби амалларни санаб ўтар экан, айниқса, Қадр кечасида қилинган солиҳ амал бошқа минг ойда қилинган амалдан яхшироқ бўлишини ояти карима билан келтириб ўтдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Қадр сурасининг 3-оятида “Қадр кечаси минг ойдан ҳам яхшироқдир” деб марҳамат қилган.

Маърузада жамиятдаги бирлик, иноқлик, ўзаро ёрдам ва муҳаббат асосида қариндошларга яхшилик қилиш ётиши таъкидланди. Ўзаро аразлашганлар бўлса ярашишга чақирилди.

Шунингдек, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳда ўтаётгани, бунинг асосий сабаби – Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан кенг кўламли хайрия ва ижтимоий кўмак тадбирларининг амалга оширилаётгани экани эътироф этилди.

Манфаатли суҳбат сўнгида Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб, Ўзининг розилигига эришадиган бандаларидан қилишини сўраб дуо қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари: Муфтий ҳазратлари:
Ўзбекистон янгиликлари