Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Айтишларича, Молик ибн Набийнинг аёлига уйланишига бир сабаб бўлган. У доим кутубхонага бориб турарди ва маълум бир китобларни излаб сўрарди. Унга: “Бу китоблар бир қизга фойдаланишга берилган”, деб жавоб беришарди. Молик ибн Набий ўша қизни суриштириб топди ва (ёқтириб қолиб) унга уйланди. У жисмга уйланишдан олдин ақлга уйланди (яъни унинг ақли заковати, билимини аввалги ўринга қўйди).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаш ва тайёргарлик жараёнлари изчил давом этмоқда.
Шу йилнинг 4 февраль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида Тошкент шаҳар масжидларида таровиҳ намозларида хатмга ўтадиган қорилар билан навбатдаги суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум қориларга хатм қилиш одоблари, тажвид қоидалари, хусусан, вақф ва ибтидо (тўхташ ва бошлаш) илми бўйича маҳорат дарси ва маъруза қилдилар.
Шунингдек, малакали устозлар томонидан қориларнинг тайёргарлик даражаси кўрикдан ўтказилиб, муборак ой давомида Қуръон тиловатини юксак савияда адо этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
AlQuran.uz