حدثنا إسحاق بن إبراهيم نا بشر بن عبيد حدثني عبيد الله بن موسى بن معدان عن منصور بن المعتمر عن أبي وائل عن عبد الله بن مسعود قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من أصبح حزينا على الدنيا أصبح ساخطا على الله ومن أصبح يشكو مصيبة أصابها به فإنما يشكو الله ومن تواضع لغنى ذهب ثلثا ذنبه ومن قرأ القرآن من هذه الأمة ثم دخل النار كان من الذين اتخذوا آيات الله هزوا“
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким дунё учун қайғурса, Аллоҳга нисбатан ғазаб қилибди. Ким ўзига етган мусибатдан шикоят қилса, Аллоҳдан шикоят қилибди. Ким бойликни деб тавозелик қилса, гуноҳининг учдан иккиси кетибди. Ким бу умматдан Қуръон ўқиб, сўнг дўзахга кирса, демак у Аллоҳнинг оятларини масхара қилганлардан бири бўлади”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати