Рамазон шукуҳи чегара билмайди! Мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан ўзбекистонлик бир гуруҳ таниқли уламолар ва имом-хатиблар хориждаги ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш учун йўлга чиқишди.
Ушбу маънавий сафардан кўзланган асосий мақсад — мусофир юртдаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказишига кўмаклашиш ва диний саводхонлигини оширишдир.
Айни кунларда четдаги ватандошларимиз учун қуйидаги уламолар хизмат сафарига юборилди:
АҚШ
– Муҳаммадлоиқ Аминов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Шайх Зайниддин” масжиди имом-ноиби;
– Валихон Азимбоэв – Тошкент ислом институти ўқитувчиси.
Россия Федерацияси
– Юнусхон Мамарасулов, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги “Саид Жалолхон Тўра” масжиди имом-хатиби Сибир Федерал Округига;
– Илёсхон Собитов, Наманган вилояти, Уйчи тумани, “Обид қори” масжиди имом-хатиби Санкт-Петербург вилоятига.
Жанубий Корея
– Маруфжон Нишонов, Тошкент вилоятидаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжиди имом-хатиби;
– Музаффар Ибрагимов, Наманган вилоятидаги “Мулла Абдуқодир охунд” масжиди имом-хатиби;
– Фатҳулло Абдуллаев, Сурхондарё вилоятидаги “Ҳаким Термизий” масжиди имом-ноиби;
– Фарҳат Мансуров, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Имом эшон Муҳаммад” масжиди имом-ноиби;
– Ботиржон Тожибоев, Андижон вилоятидаги “Эски Гумбаз” масжиди имом-хатиби;
– Илёс Шокиров, Тошкент вилоятидаги “Эшонгузар” масжиди имом-хатиби;
– Асилбек Турсунов, Тошкент шаҳридаги “Салом” масжиди муаззини;
– Беҳзод Маҳмудов, Фарғона вилоятидаги “Хувайдо” масжиди имом-ноиби;
– Акмал Саидолимович Низомов, Қашқадарё вилоятидаги “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;
– Нажмиддин Норматов, Тошкент шаҳридаги “Абдуқодир ҳожи ота” масжиди имом-ноиби.
Мазкур жараён давом этмоқда.
Абдулло ПАРПИЕВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар билан ишлаш бўлими етакчи
мутахассиси
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини Беруний кўчаси 17-уйда яшовчи оиланинг яшаш шароити яхши эмас эди. Оила бошлиғи 2017 йилда вафот этгани боис беш нафар фарзанд билан ёлғиз қолган Меҳрибан Қошимбетова ҳаётнинг оғир синовларига дош бериб келаётганди.
Ушбу оилага кўмак бериш мақсадида "Вақф" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳомийларни жалб қилган ҳолда хайрли ишни амалга оширди. Мазкур манзилдаги эски уй тўлиқ бузилиб, ўрнида барча замонавий шароитларга эга 4 хонали уй қуриб битказилди.
Куни кеча мазкур хонадон Меҳрибан Қошимбетова ва унинг беш нафар фарзандига тантанали ҳолатда топширилди.
Аллоҳ таоло эҳтиёжманд оиланинг турмуш даражасини яхшилаш, болаларнинг муносиб шароитда камол топишига ўз ҳиссасини қўшган, уларга бир олам хурсандчилик улашган саховатли ҳомийлардан, қўли гул усталардан, барча халқимиздан рози бўлсин.
Vaqf.uz