Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда

20.02.2026   21067   1 min.
Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Президентимиз ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида кенг кўламли хайрия тадбирлари ва ифторлик маросимлари ўтказилмоқда. 
 

Ана шундай эзгу анъана ва хайрия тадбирлари Сурхондарё вилоятида ҳам кенг қулоч ёзмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва вилоят бош имом-хатиби Расулжон домла Абдуллаев бошчилигида ҳудуддаги имом-хатиблар маҳаллалардаги эҳтиёжманд хонадонларда бўлиб, ифторлик дастурхонлари ёзиш ва ҳадялар улашиш орқали уларнинг қалбига хурсандчилик киритмоқдалар. 


Жумладан, Термиз шаҳридаги “Абдураҳмон Жомий” маҳалласида яшовчи Садатовлар хонадонида файзли ифторлик уюштирилиб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди. 


Шу куннинг ўзида вилоятдаги 15 та туман бош имом-хатиблари ҳам ўз ҳудудларидаги боқувчисини йўқотган ва муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлдилар. Умумий ҳисобда имомлар томонидан 390 та оилага кирилиб, уларга жами 258 миллион сўмлик озиқ-овқат жамланмалари туҳфа қилинди. 


Рамазон ойининг тароватини оширишга хизмат қилган бу каби меҳр-мурувват ва саховат тадбирлари бутун ўлкамиз бўйлаб давом этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда Хайрия ва ифторлик тадбирлари Сурхон воҳасида ҳам давом этмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026   225   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон муфтийлари муҳим йўналишларда 3 та баёнот ва замонавий масалаларга оид 6 та йирик фатвони имзолашди.

Жумладан, «Исломнинг илм-фан ва технологияга ёндашуви» мавзусидаги баёнотда Ислом динида инсоният фаровонлигига хизмат қилувчи барча илмий ва технологик ютуқлар қўллаб-қувватланиши билан бирга, улар юксак ахлоқий мезонлар, адолат ва масъулият тамойиллари асосида ривожланиши шартлиги таъкидланди.

«Мусулмонлиги маълум бўлган шахсни кофирга чиқаришнинг ҳукми» тўғрисидаги баёнотда Ислом таълимотига кўра, калимаи шаҳодат келтириб, қибла аҳлидан бўлган ҳар қандай шахс мусулмон ҳисобланиши ҳамда қилган гуноҳи ёки амалдаги нуқсони туфайли уни куфрда айблаш (такфир қилиш) қатъиян ман этилиши айтилди. Шунингдек, Туркий давлатлар уламолари ушбу баёнотда жамиятда фитна, қон тўкилиши ва низоларга сабаб бўлувчи такфирчилик оқимларига қарши илмий-маърифий курашни кучайтириш, уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратишди.

«Оила қуришга тарғиб қилиш, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга доир умумий масъулият» баёнотида Ислом таълимотига кўра, оила никоҳ асосига қуриладиган, соғлом авлод ва жамият давомийлигини таъминловчи, инсонга руҳий хотиржамлик ҳамда ахлоқий тарбия берувчи муқаддас муассаса эканига урғу қаратилди. Муфтийлар оила институтини ҳимоя қилиш, ёшларни оилага тайёрлаш ва миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашда бирдамликка чақирдилар.

Шунингдек, муфтийлар томонидан «Битта қабрга бирдан ортиқ маййитни дафн этишнинг ҳукми», «Ижарага берилган деҳқончилик ерларининг ушри», «Фатво сўраш ва фатво беришда сунъий идрокдан фойдаланиш масаласи», «Жума намози дуруст бўлишининг шартлари», ҳижрий ой бошланишини аниқлаш мезонлари ва такфир масаласига доир 6 та фатво матни имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари