frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди

07.04.2026   9829   1 min.
Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди


Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Хоразм вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди


Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий қадриятларни улуғлаш мақсадида ташкил этилган ушбу беллашувда воҳанинг энг полвон ходимлари ўз маҳоратини кўрсатди.


Мусобақа якунларига кўра:

  • Шаҳар ва туманлардан келган энг кучли полвонлар саралаб олинди;

  • Ғолиблар мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


Полвонларимизга навбатдаги беллашувларда зафарлар тилаймиз!

 

ЎМИ

Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати 

Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди Хоразмда диний соҳа ходимлари ўртасида кураш бўйича вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   14261   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари