Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов бошчилигида навбатдаги сайёр учрашув Бухоро туманида бўлиб ўтди.
Унда масжид имом-хатиблари, отинойилар, маҳалла домлалари, раислар ва жамоат фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилишда диний-маърифий фаолиятни ривожлантириш, аҳоли билан самарали мулоқот, ёшларни соф эътиқод ва маънавият руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, имом-хатиблар ва отинойилар малакасини оширишга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасида “Сайёр қабул”ни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ишчи гуруҳ тузилиб, вазифалар белгилаб олинди.
https://www.naqshband.uz/yangiliklar/buxoro_tuman_150426
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса, ҳавзи кавсарим устидадир", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Фойда: Жаннат боғида, яъни Расулуллоҳ минбари олдида намоз ўқиш билан жаннат боғи ва ҳавзи кавсардан ичиш насиб бўлади.