Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди

14.05.2026   26156   1 min.
Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди

#Эътироф 

Меҳнат ва садоқат қадр топаётган юртимизда инсон қадрини улуғлаш, нуронийлар ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фидойи инсонларга эҳтиром кўрсатиш эзгу анъанага айланди.


Ана шу юксак эътиборнинг амалий ифодаси сифатида 2026 йилги муборак Ҳаж сафари учун Бухоро вилоятидан 7 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” мақомига сазовор бўлди.


Тантанали тадбирда йўлланмалар Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ва вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов томонидан ўз эгаларига топширилди.


Таъкидланганидек, мазкур юксак эътироф — юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва жамият тараққиёти йўлидаги кўп йиллик ҳалол ҳамда фидокорона меҳнатга берилган муносиб баҳодир.


Тадбирда бўлажак ҳожилардан муқаддас заминларда мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз тараққиёти учун хайрли дуолар қилиш сўралди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди Бухоролик 7 нафар юртдошимизга “Президент ҳожиси” йўлланмаcи топширилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   18002   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари