1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд вилояти Иштихон туманида 100 нафардан зиёд болажонлар учун хайрия ва меҳр-мурувват тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ҳамда туман бош имом-хатиби Тошмуҳаммад домла Абилов иштирок этдилар. Диний соҳа вакиллари юртимизда фарзандларнинг бахтли ва соғлом вояга етиши, уларга қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятларнинг шаръий ҳамда инсоний аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
Хайрли ташаббус доирасида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга махсус совғалар, ширинликлар ва турли эҳсонлар улашилди. Меҳр-оқибат ва инсонпарварлик намунаси бўлган ушбу тадбир жажжи қалбларда унутилмас таассурот қолдирди.
Aллоҳ таоло юртимиз фарзандларини илмли, одобли, соғлом ва Ватанимиз равнақига муносиб инсонлар қилиб камол топтирсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
- "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил" (Аҳқоф сураси, 15-оят).
- "...ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тилайман" (Оли Имрон сураси, 36-оят).
- "Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт..." (Фурқон сураси, 74-оят).
- "Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин" (Иброҳим сураси, 40-оят).
- "Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил..." (Бақара сураси, 128-оят).
- "Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт" (Оли Имрон сураси, 38-оят).
- "...ва мени ҳамда болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан йироқ қилгин" (Иброҳим сураси, 35-оят).