Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2026   |   21 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2026, 21 Зулҳижжа, 1447
Янгиликлар

Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди

08.06.2026   423   1 min.
Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди

Тошкент ислом институти қошида фаолият юритаётган Жиззах шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги битирувчилари ва соҳа мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Тадбирда Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, институт проректори Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда диний соҳа вакиллари иштирок этди.


Учрашув давомида юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик неъматининг қадри ҳамда бу эзгу неъматларга шукроналик келтиришнинг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди. Инсонларни, айниқса, ёшларни илм-маърифатга тарғиб қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан экани алоҳида таъкидланди.


Тадбир якунида ўқув курси фаолияти ва ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган масъуллар ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари институт номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


Шундан сўнг ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

 

Маросим сўнгида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва илм аҳлининг ривожини сўраб хайрли дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди Жиззахда “Қуръон карим ва тажвид” курси битирувчилари тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

08.06.2026   220   1 min.
Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юришнинг фойдаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Киши саломатлигини сақлаш, жисмоний қувватини оширишда пиёда юриш ва югуришнинг ўрни беқиёс.

Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.

Пиёда юриш борасида илмий тадқиқот ўтказган америкалик олим Поль Брегг айтади: "Пиёда юриш вақтида сиз жисмоний ҳаракатни маънавий ҳаракатга айлантирасиз. Шу йўл билан барча ғубор ва ғам-ташвишларингиздан халос бўласиз. Қон томирлар бўйлаб танани тозалаб, озиқлантиргани каби пиёда юриш ҳам ақлни тозалайди, уни ижобий фикрлар билан тўлдириб, сизнинг саломатлигингизга сабаб бўлади".

Мақолалар