Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2026   |   5 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:46
Bismillah
20 Июн, 2026, 5 Муҳаррам, 1448

Аллоҳ ризқни кенг қилур

11.06.2026   11965   1 min.
Аллоҳ ризқни кенг қилур

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Айтинг: “Албатта, Роббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир” (Сабаъ сураси, 39-оят).

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Журналистлар кубоги – 2026" турнири бўлиб ўтди

20.06.2026   166   1 min.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари ўртасида стол тенниси бўйича анъанавий «Журналистлар кубоги – 2026» спорт мусобақаси ўтказилди.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижодкорлар ва журналистларни касб байрами билан қутлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу турнирда кўплаб соҳа вакиллари иштирок этди.

Турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Ориф, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбарининг ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Фаррух Омонов ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Қутбиев ва федерация котиби Гавҳархон Муқаддасовалар сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутладилар ва бу каби анъанавий мусобақалар ижодкорлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Қизғин ва дўстона рақобат руҳида кечган баҳсларда иштирокчилар яшил стол атрофида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Мусобақа ижодкорларга юқори кайфият бағишлаб, соҳа ходимлари учун чинакам байрам туҳфасига айланди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари