Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июл, 2026   |   13 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:08
Пешин
12:35
Аср
17:35
Шом
19:50
Хуфтон
21:18
Bismillah
27 Июл, 2026, 13 Сафар, 1448
Янгиликлар

МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ

22.07.2026   18004   1 min.
МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ

Файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз нутқларида Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичини илк битирувчилар муваффақиятли тамомлагани улкан тарихий воқеа бўлгани, Юртбошимизнинг ташаббуси билан уламоларимиз ва мўмин-мусулмон халқимизнинг ана шундай орзу умидлари, ихлос билан қилган дуолари ижобат бўлганини алоҳида таъкидладилар.
 

Маросим давомида Муфтий ҳазратлари ҳар бир битирувчини самимий табриклаш баробарида магистрлик дипломларини тантанали равишда топширдилар.


 

Шундан сўнг Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат фаолиятини бошлаётган магистрларнинг ойлик иш ҳақига 20 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини эълон қилдилар.



Бундай рағбат ва имтиёзлар диний-маърифий соҳада юқори малакали, замонавий билимларга эга илмий-педагог кадрлар авлодини шакллантиришга хизмат қилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

27.07.2026   5565   1 min.
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

“Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–275-сон, 24.07.2026 й.) қабул қилинди, хабар бермоқда huquqiyaxborot Telegram канали.

Қарорга кўра, жорий йилда Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.

Термиз шаҳрида 2026 йил ноябрь ойида “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Ҳаким Термизийнинг “Наводирул усул” ва “Баҳрут тафсир” асарлари ҳамда алломанинг илмий меросига оид бошқа манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималари нашр этилади.

2026 йил давомида Ҳаким Термизий илмий меросига оид туркум рисолалар нашрга тайёрланади ва чоп этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ҳаким Термизий асарлари билимдони” танлови ўтказилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади.

Аллома таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган кураш турнири 2026 йил ноябрь ойида “Мардлар майдони” шиори асосида юқори савияда ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари