Икки муқаддас масжид бошқаруви агентлиги Рамазон ойининг бошидан буён Қуръоннинг 30 000 дан кўпроқ нусхаларини Ал-Ҳарам масжидига ташриф буюрувчиларга тақдим этди.
Islam.ru билдиришича, Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш нашриёти мажмуаси чоп этган нусхалари Қирол Салмондан Ал Ҳарам масжиди меҳмонларига совға ҳисобланади.
Агентлик ҳузуридаги Қуръон нусхалари билан ишлаш департаменти директори Ғозий Ал-Тубианийнинг сўзларига кўра, тарқатиш "Ҳар бир ташриф буюрувчи учун Қуръон нусхаси"дастури доирасида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференция доирасидаги «Буюк хизмат – Олий шараф» илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
Имом-домламизнинг илмий фаолияти, таълим соҳасидаги ташаббуслари ҳамда фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланиб, у киши «Буюк хизмат – Олий шараф» халқаро эсдалик ва шараф нишонлари ҳамда махсус гувоҳнома билан тақдирландилар.
Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!
Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бундан-да зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати