Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи билан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.
Унга кўра:
ўрта махсус диний таълим муассасаларининг барча курс талабалари ва олий диний таълим муассасаларининг 1-курс талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
олий диний таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати