— Бизнинг хўрозимиз қўшниларни хўрозидан кўп қичқиради. Кўп йиллар олдин бир одам ҳовлимизга келиб, ҳовлиларингни тозаланглар, жинлар жойлашиб олган, деган эди. Хўроз жинларни кўрса кўп қичқириши рост-ми?
— Бу сўзларни нотўғрилигини қуйидаги ҳадис тасдиқлайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики хўроз қичқирганини эшитсангиз Аллоҳ таолонинг фазлини сўранг, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради. Вақтики эшакни ханграганини эшитсангиз Аллоҳдан паноҳ тиланг, чунки эшак Шайтонни кўрганда ханграйди”, деганлар. Демак, хўроз қичқирган пайтда шумланиш ўрнига ушбу ҳадисда келган дуони айтишимиз лозимдир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази мурожаатчиларнинг тобора ортиб бораётганлиги муносабати билан уларга янада қулайлик яратиш мақсадида "Қўнғироқлар хизмати" (Кол-марказ)нинг иш графигини ҳафтасига етти кунлик режимга ўтаётганини маълум қилади!
Эндиликда шанба ва якшанба кунлари ҳам биз билан боғланишингиз мумкин.
Қўнғироқлар марказининг иш вақти ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача.
Марказ рақами: +998781503344
Улашинг: @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати