Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Июн, 2026   |   1 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
16 Июн, 2026, 1 Муҳаррам, 1448

Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар “Нур” сураси 31-оят

26.10.2021   17946   3 min.
Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар  “Нур” сураси 31-оят

 

 وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ ۖ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُولِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَىٰ عَوْرَاتِ النِّسَاءِ ۖ وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِنْ زِينَتِهِنَّ ۚ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ.

“Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар.

Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”. (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с. а. в.) хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда. Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Зийнат деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Аёл киши ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим, беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин. Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.).

“Тафсири ҳилол”дан

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди

16.06.2026   1032   1 min.
Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди

Юртимиз диний соҳа вакилларининг хорижда, хусусан, Россия Федерациясида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашувлари, уларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётидан хабар олиш ва диний эҳтиёжларини қондириш борасидаги хайрли ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.


Сафар дастури доирасида Ленинград вилояти Кингисепп туманида жойлашган "RENCONS Heavy Industries" компаниясида фаолият юритаётган мингга яқин ватандош ишчи-ходимлар билан биргаликда муборак жума намози адо этилди. Намоздан сўнг ҳамюртларимиз билан самимий суҳбат қурилиб, уларга мусофирчилик одоби, ҳалол меҳнат ва Ватан соғинчи ҳақида гўзал мавъизалар қилинди.


Шунингдек, ишчи гуруҳнинг Калининград шаҳрига ташрифи ҳам сермазмун учрашувларга бой бўлди. Жумладан:

  • Шаҳардаги маҳаллий «Нур» мусулмонлар диний ташкилотида пешин намозидан сўнг ватандошлар билан учрашув ташкил этилди;

  • Муҳташам «Эҳсон» жоме масжидида шом намози адо этилиб, йиғилган ҳамюртларимиз иштирокида навбатдаги маърифий суҳбат ўтказилди. Унда мусофир юртда иймон-эътиқод ва миллий қадриятларни асраш, ёт ғоялардан йироқ бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.


Шу билан бирга, Санкт-Петербург шаҳрида турли соҳаларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан ҳам бир нечта манзилларда юзма-юз учрашувлар уюштирилди. Учрашувлар давомида ҳамюртларимизни қизиқтирган шаръий саволларга батафсил жавоблар берилиб, уларнинг ҳаққига, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб хайрли дуолар қилинди.


Бу каби жонли учрашувлар ватандошларимизга улкан маънавий қувват бахш этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари