Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2025   |   5 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:18
Bismillah
26 Ноябр, 2025, 5 Жумадул сони, 1447

"Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунча шафоат қилади"

25.10.2021   2512   1 min.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот бўлими

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди

25.11.2025   1224   1 min.
Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди

Бугун, 25 ноябрь куни Наманган ва Навоий вилоятлари вакилликлари ходимлари билан кенгайтирилган онлайн йиғилиш ўтказилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳотамов томонидан вилоят имом-хатибларига ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш масалаларида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди Навоий ва Наманган вилоятлари имомларига ҳуқуқий тавсиялар берилди
Ўзбекистон янгиликлари