Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифлари мобайнида ўтказилган йиғилиш баёнининг 5-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган диний соҳа ходимларини "Абу Муин Насафий" мужмуасига ташрифи бўйича режа ишлаб чиқилиб, мазкур режа асосида Қарши шаҳар, Миришкор, Косон, Қарши туманидаги жоме масжид имом-хатиблари ва Қарши туманида фаолият кўрсатиб келаётган отинойилар Қарши тумани, Қовчин қишлоғида жойлашган калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир улуғ бобокалонимиз Абу Муин Насафий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловати ҳамда дуои хайрлар қилишди ва руҳларига бағишланди.
Шунингдек, зиёрат асносида имом-хатиблар ва отинойилар "Абу Муин Насафий" мужмуасидаги музей, кутубхона билан яқиндан танишдилар.
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан замонавий медиа-маконда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат органлари фаолиятини ёритиб бориш ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котиблари учун жорий йилнинг 30 июнь – 2 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида "Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусида V миллий конференция ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот котиби ҳам қатнашди.
Конференция доирасида ўтказилган “Media Quiz”да 9 та жамоа 5 та раундда турли соҳага оид йўналишларда билимларини синашди. Билим-ринг натижаларига кўра учта жамоа ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Уч кун мобайнида ўтказилган тадбирлар ниҳоясига етди.
***
Шунингдек, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган “Zakovat” интеллектуал ўйинида Muslim.uz жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати