Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифлари мобайнида ўтказилган йиғилиш баёнининг 5-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган диний соҳа ходимларини "Абу Муин Насафий" мужмуасига ташрифи бўйича режа ишлаб чиқилиб, мазкур режа асосида Қарши шаҳар, Миришкор, Косон, Қарши туманидаги жоме масжид имом-хатиблари ва Қарши туманида фаолият кўрсатиб келаётган отинойилар Қарши тумани, Қовчин қишлоғида жойлашган калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир улуғ бобокалонимиз Абу Муин Насафий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловати ҳамда дуои хайрлар қилишди ва руҳларига бағишланди.
Шунингдек, зиёрат асносида имом-хатиблар ва отинойилар "Абу Муин Насафий" мужмуасидаги музей, кутубхона билан яқиндан танишдилар.
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.
Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.
Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи