— Эгизакларга Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйиш одати бор. Шу исмларни қўйишга шариатимизда бирор кўрсатма бор-ми?
— Эгизакларга бошқа маъноли исмларни ҳам қўйиш мумкин. Қолаверса, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо эгизак бўлишмаган. Ораларида деярли бир ёш фарқ бўлган.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар шанба Қубо масжидига гоҳида уловда, гоҳида пиёда келиб турар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).