Бир ғамгин киши донишманднинг ҳузурига келиб: “Айтинг-чи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми?" дея дардини достон қилди. Шунда донишманд: “Аввал менинг икки саволимга жавоб бер”, деди. Биринчидан: “Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими?”. Ҳалиги киши: “Йўқ”, деб жавоб берди.
“Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан олиб кетасанми?” деб иккинчи саволни сўради донишманд. У яна: “Йўқ”, деди.
Уламоларимиз: “Мўмин икки ҳолатнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчилик. Агар билса, уларнинг ҳар иккиси ҳам “неъмат”дир. Чунки енгилликда шукр қилиш ажру мукофотларга сабаб бўлади: «Аллоҳ шукр қилувчиларни, албатта, мукофотлагай» (Оли Имрон сураси, 144-оят).
Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор. Аллоҳ таоло сабр қилувчиларга дунёю охират мукофотларини беради: «Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур» (Зумар сураси, 10-оят).
Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма. Чунки қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканини аниқладилар.