Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2025   |   20 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2025, 20 Жумадул аввал, 1447

Расулуллоҳнинг суннатларида дунё ва охират учун фойдалар бор 4-қисм

17.10.2021   1532   1 min.
Расулуллоҳнинг суннатларида дунё ва охират учун фойдалар бор  4-қисм

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди.

Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Кетдик отажон, дўконга

11.11.2025   526   2 min.
Кетдик отажон, дўконга

 

Шифокорлардан бири айтади: “Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан ушлаб олган, унга ниҳоятда ғамхўр эди. Унинг у ёқ-буёқларини тузатиб қўяр, унга беҳад эътиборли эди. Унинг отаси бемор экан. Уларнинг муаммосини сўраш ва таҳлилларга кўз ташлаш асносида отасининг ҳаракатлари ғайритабиий эканлигини сездим. Ўғли отасининг ақли заиф эканлигини айтди. Мен отасига ким қараши ҳақида сўрасам ўғли “мен” деди. Мен: “Нега энди бирор-бир хизматкор олмайсиз?”, деб сўрадим.

Ўғли деди: “Чунки отам ёш болага ўхшаб қолганлар. Ҳеч шикоят қилмайдилар. Хизматкор у кишига азият бериб қўйиши ёки хизматда нуқсонга йўл қўйиши мумкинми деб қўрқаман”. Мен ўғилнинг отасига бўлган эътиборидан ҳайратда қолдим. Ундан уйланганмисиз, дея сўрадим. У: “Ҳа, фарзандларим ҳам бор. Хотиним отамнинг хизматларини жон-дилдан бажаради. У кишига овқатларини пишириб тақдим қилади. Аммо мен хотиржам бўлишим учун отам билан бирга овқатланаман. Отамнинг қон босимлари ҳам баланд. Устига- устак қанд касалликлари ҳам бор”.

Мен у йигитдан янада ажабландим. Кўз ёшларимни яширдим. Яширинча отанинг тирноқларига назар солдим. Унинг тирноқлари олинган, тоза эди. Шунда ота ўғлига қараб: “Қачон менга чипс олиб берасан?”, деди. Ўғли: “Отажон, ҳозир дўконга бориб чипс сотиб оламиз”, деди. Отаси бундан хурсанд бўлди. Шунда ўғли менга қараб: “Отам хурсанд бўлсалар мен ҳам хурсанд бўламан. У киши менинг кичик ўғлимдек бўлиб қолганлар!”, деди. Мен ундан: “Беморлик вақтингизда отангиз сизга қараганини, сиз учун ғам чекканини эслай оласизми, сиз хурсанд бўлганингизда хурсанд, хафа бўлганингизда хафа бўлганлари ёдингизда борми?”, деб сўрадим. Ўғли: “Доктор! Отам бир бечора инсон. Мен ўн ёшимдан бери у кишининг хизматларини қиламан. Ёшлигимдан бери мен у кишига қарайман, ғамхўрлик қиламан!”.

Мен унга керакли муолажа рўйхатини ёзиб бердим. Дориларни тушунтирдим. Ўғил отасининг қўлларидан тутиб мен билан хайрлашди-да отасига: “Кетдик отажон, дўконга!”, деди. Улар чиқиб кетиши билан ушлаб турган кўз ёшимни қўйиб юбордим. Бу бола отасига яхшилик қиладиган ҳақиқий фарзанд экан. Ваҳоланки, отаси унга тарбия бермаган, ғамхўрлик қилмаган, кечалари ўғли учун бедор бўлмаган, унинг дарди билан алам чекмаган, у йиғлаганда йиғламаган экан. Шундай бўлсада ўғил отасига бунақа хизматларни тақдим қилаяпти. Биз соғлом ота-оналаримиз учун бу йигит ўзининг ақли заиф отасига қилган хизматларини қила олаяпмизми?!
 

Доктор Самир Муҳаммад Айюб