Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2022 йилдан "Мўминалар" журнали ҳам ҳар ойда чоп этилади.
Обуна бўлишга шошилинг! "Обуна–2022" мавсуми бошланди.
Обуна бўлиш учун:
obuna.hidoyat.uz
(0 371) 227-34-30
(0 371) 202-34-30
Яқин кунларда Тошкент шаҳрда тирбандлик ва экология муаммоларини ҳал этиш мақсадида “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда замонавий автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унга кўра, Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тегишли тақдимот ўтказилди. Ушбу марказ нафақат йўл ҳаракати, балки жамоат транспорти назорати ва экологик ҳолатни яхшилаш билан ҳам шуғулланади.
"Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман", — деб таъкидлади С.Мирзиёева.
Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.