Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا ابن أبي خيثمة نا المثنى بن معاذ بن معاذ نا أبي عن شعبة عن علي بن مدرك عن إبراهيم النخعي عن عبد الله عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم قال :”أيعجز أحدكم أن يقرأ ثلث القرآن كل ليلة “ قالوا: ومن يطيق ذلك قال: بلى ﴿قل هو الله أحد﴾.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Биронтангиз ҳар бир кеча Қуръони каримнинг учдан бирини ўқишга ожизми?” деб сўрадилар.
Одамлар: “Бунга кимнинг ҳам кучи етарди?” дейишди.
У зот алайҳиссалом: “Ҳа, кучи етади, (у) “Қул ҳуваллоҳу аҳад”дир, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси