Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448

Жаҳолатга маърифат билан курашмоқ лозим

11.10.2021   2091   6 min.
Жаҳолатга маърифат билан курашмоқ лозим

Муқаддас ислом дини одоб ахлоқ, меҳр муаббат ва инсонпаварлик дек гузал ғояларни ўз ичига олганлиги cабабли турли замонларда одамлар бу диндан турлича фойдалана бошладилар. Кимдур дунё ва охиратининг манфаати учун фойдаланган бўлса, ислом дини дейилса эшитган одам мумдек эриб қолишини билган ғаразли кишилар ўзининг моддий ё ботил ғоясини амалга ошириш учун ишлатадиган бўлиб қолди. Ушбу ботил ғоя ва ақидаларни сезган улуғ зот ва алломалримиз ўз замоналарида мазкур тоифаларнинг йўлини тўсмоқ учун ўз билим ва маҳоратларини ишга солиб кўп натижаларга эришдилар ва муқаддас ислом динимизни бизгача тоза ва соф етказиб бериш бахтига мушарраф бўлдилар. Шунинг учун биз ҳам бугунги глобал ҳолатини назарда тутмай бефарқ ва лоқайд бўлиб панжа ортидан қараб ўтирадиганлардан бўлсак, келажак авлод ҳаққини поймол қилиб улар олдида жавобгар бўлиб қолишимиз муқаррар бўлади.

Бугун дунёнинг баъзи бир мамлакатларида турли тоифа ва ақидапарастлар ўз ғаразли ғояларини амалга ошириш учун ислом дини ниқоби остида амал қилиб, ўқлари нишонга етмоқ учун ҳадиси шариф ва Қуръони карим оятларини ўз манфаатлари йўлида тафсир қилмоқдалар.

Аввалан билмоқ керакки, Қуръонни гафсир қилиб унга маъно беришга фақат мужтаҳид (тафсир, ҳадис, фиқҳ ва усул илмларни билган киши)ҳақлидирки, бу иш вақтида ўз ифодасин топган. Зеро ҳадисда келганки: «Қуръонни ким ўз фикри билан тафсир қилса жойини жаҳаннамдан таййёрлаб қўйсун». Шунингдек Қуръони каримда шундай оятлар мавжудки, уларнинг маъноларини Парвардигордан бошқа ҳеж ким билмайди деб Қурънда таъкидланган. Шунинг учун бизнинг Ҳанафий мазҳабимиз уламолари шундай оятларнинг маъносини Оллоҳ таолога ҳавола қилиб маъно беришидан ўзларини тиядилар. Бундан ташқари Қуръон ва ҳадисларнинг носих ва мансух(ҳукми бекор қилинган) лари бор бўлиб, муфассир уларни ҳам мукаммал билмоғи лозим бўлади. Мансух оятларга имон келтирилади аммо унга амал қилинмайди.

Йуқорида таъкидлаб ўтганимиздек бугунги янги фирқалар Қуръни карим ва ҳадисларни кўр-кўрони таъвил қилиб тинж ҳаёт кечириб турган жамиятни ҳалокат гирдобига тортмоқдалар. Худованд таборака ва таоло шундай кимсалардан огоҳ бўлмоғимиз учун қўйидаги оятни Қуръонда келтириб марҳамат қилади: (Оят маъноси) «Бу Китода(Қурънда) маъноси аниқ ва равшан оятлар ва ҳам муташобиҳ(тушиниши қийин бўлган) оятлар ҳам ўрин олгандир. Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавои нафсларига мувофиқ тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар,- Ҳолбуки, ундай оятларни таъвилини ёлғиз Оллоҳгина билур…..» деб баён қилинган. ( Оли Имрон 7 оят). Мазкур оят хусусида Пайғамбаримз (алайҳиссалом) бундай деганлар: «Бир қавмнинг Қуръон оятлари устида таъвил қилиши, уларнинг хатога йўл тутишига сабаб бўлади ва улар фитнага йўл тутади сўнгра улар Қуръондан муташобиҳ оятларига эргашадилар. Бу ҳол уларни ҳалокатга олиб бораби».(Қатода ривояти). Бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: «Агар Қурондан муташобиҳ оятларига эргашганларни кўрсангизлар, улардан узоқлашингиз».(Тафсири Абд).

Мазкур оят ва ҳадиси шарифлардан хулоса чиқориб шуни айтиш мумкинки, бугун дунёда ўз қабиҳ амаллари билан хавф солиб турган фирқалардан бири «ИШИД» ( Ироқ ва Шом Ислом давлати) , «Ҳизбут-таҳрир» ва бошқа гуруҳлар мавжудлигидан барча юртдошларимиз огоҳ бўлмоқлари лозим. Зеро Ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) бир минг тўрт юз йил муқаддам уларнинг сифатларини баён қилиб бундай деганлар: «Қачон қора байроқларни кўрсангиз ерни лозим тутинг. (яъни маконингизда туринг уларга ергашманг) Қўлларингиз ва оёқларингизни қимирлатманг.(уларга моддий ва маънавий ёрдам берманг) Сўнг заиф бир қавм зоҳир бўлур. Улар эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди.(одамларга раҳм қилмайдилар, шафқатсиз азоб берадилар) Улар мол-мулк соҳибларидирлар. Аҳдга ҳам, ваъдага ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари лақабдир. Нисбатлари қишлоқ-шаҳарларигадир. Сочлари аёлларнинг сочларига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар…..».

Хулоса сифатида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жаҳонда кечаётган мураккаб жараёнлар ёшлар тарбиясига янада жиддийроқ эътибор беришни талаб этмоқда. Хусусан ҳар бир ота- она бўйнидаги масъулиятни ҳис этиб фарзандларининг ҳар нафас ва ҳар бир қадамидан хабардор бўлиб уларнинг юрадиган йўли ҳамда дўсту ҳамсўҳбатлари кимлигини билиб туришлари шарт ва лозим дур. Уруш жанжаллар биздан узоқдаку деб бепарво бўлиш асло мумкин эмас. Гарчи юртимиз Худога шукр тинч-осуда бўлсада бу хатарларни олди олинмаса, унинг тафти етиб келиши мумлмгини унутмаслигимиз даркор. Зеро ҳозирги глобаллшув даврида интернет орқали дунёнинг бир четида туриб, одамларга ўз ғоясини сингдириш мумкин бўлган даврда яшамоқдамиз. Шунинг учун мазкур тоифаларга нисбатан « фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда» деб ёзган эдилар марҳум Юртбошимиз ўз «Юксак маънавият енгилмас куч» асарларида.

Бир муборак ҳадиснинг маъносида бундай дейилган:

« Ким эрта ўйқудан туриб оиласига тинчлик ва аҳли оиласини сиҳҳат ва саломат топса ҳамда фарзандлари учун бир кунлик егули напрсаси бўлса билсинки у энг бой ва бахтли инсондир».

Яна бир ҳадисда: «Менинг уматим икки неъматнинг қадрига вақтида етмайди. Бири тинчлик иккинчиси эса сиҳҳат ва саломатликдир». дейилган. Шунинг учун бугунги тинчлик ва хотиржамлигимизга шукр қилиб, ушбу улуғ неъматни авайлаб асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.

 

Фазлиддин Кароматуллоҳ
Сариосиё тумани «Хожа Алоуддин Аттор» ж. масжиди имом хатиби

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуасига охирги уч ой давомида 2,8 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди

07.08.2026   19372   1 min.
Имом Бухорий мажмуасига охирги уч ой давомида 2,8 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди

Бугун вилоятимизда туризм соҳасидаги асосий мақсадлардан бири сайёҳлар сонини кўпайтириш билан бирга, уларнинг ҳудудда қолиш муддатини узайтириш ва сифатли хизматлар билан таъминлашдан иборат, дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шербек Бўронов.

Унинг айтишича, йилнинг биринчи ярим йиллигида Самарқандга 3,4 миллион нафардан ортиқ хорижий ва 4,7 миллион нафар маҳаллий сайёҳ келди.

“Туристларнинг ташриф давомийлиги ўртача 3 кунга етди. Бу аввалги даврга нисбатан 0,5 кунга кўпдир. Шунингдек, бир нафар сайёҳнинг ўртача харажати 400 долларни ташкил этиб, 70 фоизга ошди. Бунинг натижасида туризм хизматлари экспорти ҳажми 578,1 миллион долларга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144 фоиз ўсиш таъминланди”, - Бўронов сўзидан иқтибос келтиради “Зарафшон” нашри.

Унинг фикрига кўра, Самарқанднинг туристик салоҳиятида зиёрат туризми алоҳида ўрин тутади. “Зеро, буюк алломалар ҳаёти ва илмий мероси билан боғлиқ муқаддас қадамжолар йиллар давомида дунёнинг турли мамлакатларидан келувчи меҳмонларни ўзига жалб этиб келмоқда. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг тўлиқ фойдаланишга топширилиши мазкур йўналишда янги имкониятлар яратди. Мажмуа кунига 65 минг нафар зиёратчини қабул қилиш қувватига эга бўлди. Охирги уч ой давомида зиёратгоҳга 2,8 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди”, - ўз сўзини  якунлади Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари