Суфён ибн Уяйна айтади: “Бир куни халифа Ҳишом ибн Aбдулмалик Каъбага кирган эди, у ерда Солим ибн Aбдуллоҳни кўриб, “Мендан ҳожатингизни сўранг”, деди. Солим: “Мен Aллоҳнинг уйида У Зотдан бошқадан бир нарса сўрашга ҳаё қиламан”, деди. Солим Каъбадан чиққач, “Мана, Каъбадан чиқдингиз, энди ҳожатингизни сўранг”, деди. Солим: “Дунё ҳожатлариданми ёки охират ҳожатлариданми?” деган эди, Ҳишом “Дунё ҳожатларидан”, деб айтди. Солим ибн Aбдуллоҳ: “Мен дунёни унинг Эгаси бўлган Зотдан сўрамадим, энди қандай қилиб унинг эгаси бўлмаган одамдан сўрайман?” деб, бошқа гапга ўрин қолдирмади”.
«Солиҳлар гулшани» асаридан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла РАҲМОНОВ билан "Жума суҳбати" туркум дастурининг навбатдаги сони.