Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Июл, 2025   |   10 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:56
Пешин
12:33
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:39
Bismillah
05 Июл, 2025, 10 Муҳаррам, 1447

Динда саволим бор: Ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан?

07.10.2021   1640   1 min.
Динда саволим бор: Ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан?

— Оиламизда кетма-кет ўлим бўлди. Ўтган йили икки опам, яқинда эса яна бир опам бирин-кетин оламдан ўтишди. Бизга баъзи кишилар буни “ўлик чақирибди, хонадонингизда тез тўй қилиб юборинглар, ирими шунақа”, дейишяпти. Лекин ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан? Умуман, шундай ирим бор-ми?

— Оилада кетма-кет ўлим бўлиши Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. “Ўлик чақирди”, деган гап йўқ. Бу бидъат-хурофотдир. Шариатимизда ўлик чиққан хонадонда бир йилгача тўй қилиб бўлмайди, деган гап ҳам йўқ. Вафот этган одамнинг яқинлари у учун уч кун мотам тутадилар. Фақат эри ўлган аёл тўрт ой-у, ўн кун аза тутади. Шундай экан ўлик чиққан хонадонда бир йил ичида тўй қилишга монеълик йўқ. Аммо “Тўй қилиб юборилса, ўлик чиқиши тўхтайди”, деб эътиқод қилиш иймонга футур етказади. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

23.06.2025   11609   1 min.
Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

Ғафлатда қолманг! Эртага Ашуро куни: Рўза тутишни ва оилангизга кенгчилик қилишни унутманг!


Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ашуро кунининг рўзаси Аллоҳдан умид қиламанки бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.

 

Ашуро куни яқинларга кенгчилик қилиш – бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”.

 

Даврон НУРМУҲАММАД