— Оиламизда кетма-кет ўлим бўлди. Ўтган йили икки опам, яқинда эса яна бир опам бирин-кетин оламдан ўтишди. Бизга баъзи кишилар буни “ўлик чақирибди, хонадонингизда тез тўй қилиб юборинглар, ирими шунақа”, дейишяпти. Лекин ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан? Умуман, шундай ирим бор-ми?
— Оилада кетма-кет ўлим бўлиши Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. “Ўлик чақирди”, деган гап йўқ. Бу бидъат-хурофотдир. Шариатимизда ўлик чиққан хонадонда бир йилгача тўй қилиб бўлмайди, деган гап ҳам йўқ. Вафот этган одамнинг яқинлари у учун уч кун мотам тутадилар. Фақат эри ўлган аёл тўрт ой-у, ўн кун аза тутади. Шундай экан ўлик чиққан хонадонда бир йил ичида тўй қилишга монеълик йўқ. Аммо “Тўй қилиб юборилса, ўлик чиқиши тўхтайди”, деб эътиқод қилиш иймонга футур етказади. Валлоҳу аълам.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Имом Абул Муъин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сураймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий силсиласи орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.
Косонсой туман "Бузрукҳўжа" жоме масжиди имом-хатиби
Содиқжон Абдураҳманов
Манба: @Softalimotlar