frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Қиз болани унинг изнисиз турмушга берса бўладими?

30.09.2021   2097   1 min.
Қиз болани унинг изнисиз турмушга берса бўладими?

Ота-оналар қизлари вояга етгач уни турмушга беришда ҳар хил йўлни тутишади. Баъзи бировлар қизларининг розилиги билан  уни турмушга берсалар, айрим кишилар эса қиздан изн олишга унчалик ҳам эътибор бермайдилар.

Аслида, қиз болани турмушга беришда унинг изнига қараш керакми?

Ҳа, қиз бола вояга етгач унинг розилигига-изнига қараш керак.  Ислом динида қиз болани розилигини, изнини олмасдан, уни мажбурлаб эрга бериш мумкин эмас. Ҳар бир мўмин-мусулмон қизининг розилигини, изнини олиб сўнгра уни турмушга узатади. Вояга етган қиз боланинг розилигини, изнини олиб турмушга бериш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни эса унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ).

Албатта, ота-онанинг розилиги ва қиз боланинг изни билан қурилган оила энг бахтли оилалардан бўлади, иншааллоҳ. Аллоҳ таоло ўғил-қизларимизнинг икки дунёда саодатли бўлишларини насиб этсин!

 

Р. Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг

Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

19.08.2026   11649   1 min.
Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.

Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари