Навоий вилоятига сафар чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Нурота туманидаги “Осиёбаланд” жоме масжидига ташриф буюрди.
Устоз аср намозини жамоат билан адо этгандан сўнг динимиз мазмун-моҳияти, динга хизмат қиладиган уламоларнинг қадри, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида ҳикматли сўзлар ила мазмунли маъруза қилиб берди. Бундан намозхонлар мамнун бўлди.
Мазмунли суҳбат савол-жавобларга уланиб кетди. Якунда хайрли дуолар қилинди.
Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.
Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
Даврон НУРМУҲАММАД