— Қуръони каримдан баъзи сураларни ўқиб, фарзандларим ёки набираларимга дам солиб қўйсам бўлади-ми?
— Дам солиш деганда, Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиб паноҳ тилаш кўзда тутилади. “Фотиҳа”, “Бақара” сурасининг аввалидан 5-6 оят, “Оятул Курсий”, “Кафирун”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб дам солинади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижлик устоз сифатида сўнгги йилларда бу мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолашни истардим. Айниқса, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг амалий натижаларини яққол намоён этмоқда.
Хусусан, бу йилги муборак Рамазон ойида Давлат Раҳбари томонидан катта маблағ ажратилиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ифторлик ва хайрия тадбирларини кенг ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар жамиятда меҳр-шафқат ва ҳамжиҳатлик руҳини янада кучайтирмоқда. Бу каби эзгу ишлар халқ манфаати йўлида давлат ва жамоатчилик ҳамжиҳатлигининг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунингдек, диний таълим муассасаларини ривожлантириш, масжидлар инфратузилмасини яхшилаш, имом-хатиблар ва соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Маърифий тарғибот ишларининг замонавий шакл ва усуллар асосида йўлга қўйилаётгани эса аҳолининг, айниқса, ёшларнинг тўғри таълим олишига хизмат қилмоқда.
Кузатувчи сифатида айтиш мумкинки, мазкур изчил ислоҳотлар мамлакатда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ижтимоий барқарорлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт йўлида собитқадамлик билан илгарилаётганини яққол кўрсатади.
Шайх Аҳмад Муҳаммад Али,
Мир Араб Олий мадрасаси ўқитувчиси