Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Март, 2026   |   6 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:58
Қуёш
06:17
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:45
Хуфтон
19:58
Bismillah
26 Март, 2026, 6 Шаввол, 1447

Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

17.09.2021   1539   1 min.
Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

Одам анатомиясига оид энг қадимий қўлёзмалардан бири Саудия Арабистони пойтахти Риёздаги Подшоҳ Абдул Азиз халқ кутубхонасига олиб келинди, дея хабар бермоқда Islam.ru.

XIV асрда ёзилган ушбу қўлёзма “Одам танасининг анатомияси” деб аталади, унда одамнинг ички аъзолари ҳақида сўз юритилади ва ушбу аъзоларнинг расмлари ҳам келтирилган. Асар муаллифи – Мансур ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Илёс ал-Кашмирий. 

Ушбу китоб мусулмонлар илм-фани тарихидаги энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. У мусулмонларнинг одам анатомияси ҳақида бельгиялик шифокор Андреас Везалий ва италиялик Леонардо да Винчидан олдинроқ маълумотларга эга бўлганини кўрсатади.  

Муаллиф китобда суяклар, нервлар, веналар, артериялар, юз, бугун, жигар ва одам танасининг бошқа аъзолари ҳақида сўз юритган, томирларнинг фаолиятини батафсил тасвирлаган.

azon.uz

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Туяга боқмайдиларми?” – Қуръон чорлаган тафаккур

26.03.2026   899   3 min.
“Туяга боқмайдиларми?” – Қуръон чорлаган тафаккур

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Иймон ва тафаккур

 

      Доктор Зағлул Нажжор шундай дейди:

“Рамазон ойи кириб келганда инсон ўз нафси билан бир лаҳза тўхтаб, фикр юритиши ва тафаккур қилиши керак. Чунки ҳар бир Рамазон – Қуръони карим билан янги саёҳатдир. Мен одатда бир сура ёки бир нечта оятни танлаб, унинг маънолари ҳақида чуқур ўйлайман, сирларини англашга ҳаракат қиламан.

Бу йил эса менинг эътиборимни бир ояти карима ўзига тортди. У қалбимни ларзага солди ва Яратган Зотнинг буюк қудратини янада чуқур ҳис қилдирди. Ушбу ояти карима инсонни фақат қарашга эмас, балки чуқур тафаккур қилишга чорлайди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Ахир улар туяларга қараб, қандай яратилганига боқмайдиларми – у қандай яратилган?(Ғошия сураси, 17–оят).

Туя – ер юзини кезувчи ажойиб мўъжизакор ҳайвонлардан биридир. Келинг, унинг баъзи ҳайратланарли хусусиятлари ҳақида мулоҳаза қилайлик.

Туя шўр сувни ҳам ичиши мумкин. Аммо шунга қарамай, унинг танасидаги мувозанат бузилмайди. Чунки унинг буйраклари жуда мукаммал тозалаш тизими каби ишлайди: сувни туздан ажратиб, танасига тоза ҳолда етказади.

Туя қаттиқ тиканларни ҳам бемалол истеъмол қила олади. Бу эса унинг оғзи ва ҳазм тизими ўзига хос тарзда яратилгани билан боғлиқ. Шу сабабли тиканлар унга зарар етказмайди.

Туянинг кўзлари ҳам жуда ажойиб тарзда яратилган. Унда икки хил қовоқ бор: бири оддий қовоқ, иккинчиси эса шаффоф пардага ўхшайди. Қум бўрони пайтида шу шаффоф қовоқ ёпилиб, туя йўлини кўришда давом этади, аммо кўзига бир дона қум ҳам кирмайди.

Унинг яна бир ажойиб хусусияти - танаси ҳароратини муҳитга мослаштира олишидир. Совуқ жойда ҳароратини кўтаради, жуда иссиқ саҳрода эса пасайтиради. Бу даражадаги мослашув бошқа айрим жонзотларда учрамайди.

Шунинг учун Қуръон каримда: Улар туяга қарамайдиларми у қандай яратилган? – дея тафаккурга чақирилади.

Бир оз диққат билан қараган инсон ушбу махлуқнинг ҳар бир аъзосида Аллоҳнинг қудрати намоён эканини кўради. Гўёки унинг ҳар бир ҳужайраси: “Бу Аллоҳнинг яратишидир”, деб гувоҳлик бераётгандек.

Олимлар айтадиларки, ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсон эътиборини туя яратилишидаги сирларга қаратмоқда. Чунки унда тафаккур қилган инсон учун тавҳид (Аллоҳни ягона деб эътиқод қилиш) га элтувчи далиллар ва илоҳий қудратнинг белгиларини кўриш мумкин.

Ҳақиқий илм аҳллари шуни таъкидлашади: туя яратилиши ҳақида тафаккур қилган инсон Қуръон карим табиатига бекорга ишора қилмаганини англайди. У инсон ақлини оддийдек кўринган, аммо ажойиб яратилган махлуқотлар орқали Аллоҳ таолонинг қудратини англашга чақирмоқда:

 “Эй Роббим, Сен нақадар буюксан!
 Китобингдаги ҳар бир оят – нур,
яратган ҳар бир махлуқинг
– далил,
ва ҳар бир тафаккур
иймон эшикларидан бирини очади.

                                 Илёсхон Аҳмедов таржимаси.

 

Мақолалар