Имом ас Субкий раҳимаҳуллоҳ мутлақ ижтиҳод даражасига етган эканлар.
Шунда унинг асҳоблари;
Нима учун ижтиҳод қилмайсиз? деб савол қилишганида,
-Олдин ўтган салафларимиз, биз ижтиҳод қиладиган нарсалар қолдирмади-ку! дея жавоб қилдилар.
Аммо ҳозирги салафийларни ҳаммаси мужтаҳид, ижтиҳод даражасига етиб қолдилар.
Фақатгина ўзини фикри, ўзини гапларигина гўё асосли гапдек, бошқаларни далиллари, муқобил тарафни ҳадисларини инкор қилишда асло қараб турмайди.
Буюк ислом олимлари Имом Нававий, Имом Субкий, Алий Қорий, ибн Ҳажар Асқолоний, Ҳайтамийлар ва ҳатто минг китоб ёзган Жалолиддин Суютий, Абул Фараж Ибнил Жавзий, раҳимаҳумуллоҳлар ҳам мазҳабга тақлид қилишарди, аммо бизнинг замон хаворижлари эса мужтаҳиддурлар.
Маъруфхон Алоходжаев
Ўтган солиҳлардан қоида ва мерос бўлган сўз бор:
من رام العلم جملة ذهب عنه جملة
."Кимки илмнинг ҳаммасини бирданига ўрганишни истаса, илмнинг ҳаммасидан қуруқ қолади"
Оз вақтда илмнинг ҳаммасини ўрганиб оламан, дея хомтама бўлган талаба, илмнинг ҳаммасидан бебаҳра қолади. Ҳеч нарсага эришмайди.
Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида нозил бўлган...
Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ "Ҳидоя" асарини 13 йил мобайнида рўзадор ҳолда ёзганлар...
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳул Бухорий"ни 16 йилда, таҳорат олган ҳолда ва икки ракат нафл намоз ўқиб, ёзганлар...
Илм китоблари ҳарфма-ҳарф ва калима-калима изоҳлаб ўрганилади. Игна билан қудуқ қазишга сабр-тоқат, олий ҳиммат, интизом ва узоқ вақт зарур. Шошқалоқлик ва пухталик бир-бирига зид – ҳеч қачон жамланмайди.
Муҳтарам толиби илм! Илмнинг боши сабрдир: китобга сабр қиласиз, устозга сабр қиласиз, яшаётган шаҳрингизга сабр қиласиз, ҳамдарсларингизга сабр қиласиз ва ҳоказо.
Илм олиш лаззатига эришгач, сабр мақомидан розилик ва муҳаббат мақомига ўтиб олгач ҳаётингиз мазмуни китоб ва устозлар суҳбатига айланади.