Москвадаги Шарқ Давлат музейида "Қадамжолар тасвири. Макка ва Мадина ислом тасвирий санъати ёдгорликларида" кўргазмаси тақдим этилди. Кўргазмада Москва, Қозон, Новосибирск ва Ялта коллекцияларидан XVIII-XIX асрлардаги ислом қўлёзмаларининг илгари номаълум миниатюралари, шунингдек, Шарқ музейи коллекцияси, Қозон коллекциялари ва Маржани жамғармаси коллекциясидан Макка ва Мадинани тасвирловчи тaтар, ҳинд ва покистон шамоиллари намойиш этилди.
Islam.ru хабарига кўра, жами қирққа яқин буюмлар тақдим этилди.
Кўргазмада Ислом санъатидаги тасвирий анъананинг ўзига хослиги, муқаддас шаҳарлар-Макка ва Мадина образларининг келиб чиқиши намойиш этилди. XVI-XVII асрлардаги усмонли "меъморий" миниатюралари таъсирида (жумладан, миниатюрачи Насуҳ Матракчининг машҳур асарлари таъсирида) ва Муҳя Ал-Дин Лари "Футуҳ ал-ҳарамеин" ("Икки қадамжони топиш") қўлёзмалари таъсирида XVIII асрнинг 30-40-йиллардаги қўлёзмаларнинг матнларида ислом муқаддас шаҳарларининг режаси бор бўлган, "Далаил ал-Ҳайрат" қўлёзмасида Мадинанинг режа схемаси пайдо бўлади, XVIII аср ўрталарига келиб унга Макканинг икки жуфт тасвири қўшилади. Бу қандай ва нима учун рўй берганини ташриф буюрувчилар кўргазмада билиб олишди.
Бундан ташқари, кўргазмада XIX аср охири – ХХ аср бошларидаги "Далаил ал-Ҳайрат"ва шамоил миниатюраларига Европа чизмачилигининг таъсири намойиш этилди. Кўргазма Волга Булғорияси томонидан ислом қабул қилинганининг 1100 йиллигига бағишланган ва “Мамлакат тарихи” жамғармаси қўллаб-қувватловида ўтказилмоқда. Кўргазма куратори Илья Зайцев.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати