Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2025   |   20 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2025, 20 Жумадул аввал, 1447

Шоазим Миноваров “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

26.08.2021   1964   1 min.
Шоазим Миноваров “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Янги Ўзбекистонда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимизни давлатимизнинг юксак унвон, медаль хамда орденлари билан мукофотлаш анъанасига катта эътибор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори, давлат ва жамоат арбоби, моҳир таржимон Шоазим Миноваров “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу юксак мукофот билан тақдирланган Шоазим Миноваровни самимий муборакбод этади.

Аллоҳ таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий бахт ёр бўлишини сўраймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди

11.11.2025   588   1 min.
Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди

Жидда шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда 140 та давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж сафарларини ташкил этишга масъул идоралар вакиллари қатнашди.

Анжуман доирасида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг вазирлик ва ташкилотлари, соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказиб, ҳаж сафарларини юқори даражада уюштириш борасидаги илғор тажрибаларни атрофлича ўрганди. Шу билан бирга, делегация аъзолари ҳаж мавсумига тайёргарлик жараёнлари, замонавий хизматлар ва янги тартиб-қоидалар билан яқиндан танишди. 

Анжумандаги суҳбатлар, экспертлар тавсиялари, соҳавий семинар-тренинглар ва хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш иштирокчилар учун амалий аҳамият касб этди. Шунингдек, 5 гектар жойни ўз ичига олган йирик кўргазма ва амалий учрашувлар эса мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши, хизматлар сифати ва зиёратчилар учун қулайликлар даражасининг ошишига муносиб хизмат қилади.

Мазкур ҳаж конференцияси бешинчи бор йирик халқаро миқёсда ўтказилди. Анжуман инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, зиёратларни юқори савияда ташкил этишга оид билимларни оширишда жуда манфаатли бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди Ҳаж анжуманида сунъий интеллект дастурлари ва рақамли технологиялар намойиш этилди
Ўзбекистон янгиликлари