Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2025   |   12 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:22
Шом
19:33
Хуфтон
21:00
Bismillah
10 Май, 2025, 12 Зулқаъда, 1446

Ният -  қалбнинг  уйғониши

26.08.2021   2116   2 min.
Ният -  қалбнинг  уйғониши

Инсон қилаётган ишларининг қандай натижа бериши, авваламбор қалбидаги ниятига боғлиқ.  Яхши ният қилган бўлса, яхшиликка, ёмон ният қилган бўлса, ўша мақсадга етади. Ниятни холис қилиш учун, кишининг қалби пок маънавий иллатлардан холи бўлиши лозим. Инсон қалбининг поклиги уни эзгуликлар сари етаклайди. Инсон хар доим хар сохада, хар бир пок ва халол ишда ниятини яхшилаши лозим.

Аллох буюрган амални У Зот розилиги учун бажаришга қалбни фориғ қилиш ниятдир. Амалларнинг тўғри бажарилиши, мукаммаллиги, савобининг тўкис бўлиши ният ва ихлос билан чамбарчас боғлиқ. Қилинаётган амаллар Аллоҳ учунми ёки бошқа мақсадда қилиняптими, банданинг ибодатга муносабати, Парвардигорига хурмати қанчалик баланд экани унинг ниятидан маълум бўлади. Яхши ният ва эзгу амаллар ўз эгасини жаннат сари етакловчи амаллардандир. Инсон ниятини тўғри қилса, нафсини турли ёмонликлардан покласа, албатта, у дунё ва охиратда бахтлилар қаторида бўлади.  

Умар ибн Хаттоб (р.а) ривоят қилади: “Мен Расулуллох (с.а.в): Албатта амаллар ниятга боғлиқ. Хар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади”, деб айтганларини эшитганман, дедилар. (Бухорий, муслим ривояти).

Солиҳ салафлардан бири дедилар: “Мен хар бир нарсада ниятим бўлишини жуда хам яхши кўраман. Хатто таом ейиш, сув ичиш, фойдали ишларни қилишда ниятим бўлишини истайман. Буларнинг барчасида Аллох таолога қурбатни қасд этиш мумкин бўлади, зеро тананинг соғлом, қалбининг фориғ бўлиш сабабларини келтириш диннинг муҳим талабларидан хисобланади. Ким таом танавул қилишдан ибодатга кувват бўлишини, ўйланишдан динининг мустаҳкамлашини, аҳли қалбини поклашни ва ўзидан кейин Аллоҳ таолога ибодат этадиган фарзанд ато этилишини ният қилса, барча ниятларига яраша савоб олади. Қиладиган амалингиздан олдин ниятингизни тўғри ва яхши қилинг. Яхшиликни ният қилинг! Уни амалга ошира олмасангиз хам, уни доимо бажараётган бўласиз. Агар амал бўлмаса хам, ният амал қилган бўлади. Чиндан хам бир киши кечаси туриб нафл намозини ўқишга ният қилди, аммо ухлаб қолди, унинг номаи аъмолига ният қилган амалининг савоби ёзилади, гарчи уни бажара олмаса хам ”.

Бу хикматли дунёда  хар бир инсон, покиза қалб соф ақидага эга бўлиши ва хар бир қиладиган ишидан олдин ниятини яхши қилиши ва шу нияти орқали икки дунё бахт-саодатига эришиши мухимдир.  

 

Одилжон  Нарзуллаев

Янгийул тумани

“Имом  Султон” жоме масжиди  Имом хатиби.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди

08.05.2025   5121   1 min.
Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди

 

Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича кўчма семинар бугун республикамизнинг Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида ташкил этилди. Қораўзак туманидаги марказий "Идрис эшон" жоме масжидида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов бошчилигида соҳа ходимлари, маҳалла раислари ва зиёратчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, сайёр тадбирда амалга ошириладиган ишлар кўлами тушунтирилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак ва Тахтакўпир туманларининг 5 та масжиди ва 19 та маҳалласига бириктирилди. Улар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан 101 та муаммоли хонадонга кириб, ўша ерда яшаётганларнинг ҳолидан хабар олди, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди ва суҳбатлашди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди. Имом-хатиблар 10 та тоифага мансуб 101 та оилага маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва амалий ёрдам тадбирларини олиб борди. 

Шунингдек, масжидлар атрофида ободонлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш, иш юритиш, жамоани бошқариш жиҳатлари ҳам ўрганилди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини ўқиб, йиғилган қавмга, "Тинчлик бахти. Шукроналик. Илм олиш фазилати. Ёт ғоялар таъсиридан сақланиш. Миссионерлик ҳаракатларининг салбий оқибатлари" каби долзарб мавзуларда маърузалар қилди.

Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари имом-хатибларининг маънавий-маърифий, масжид бошқарувидаги ишларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ташриф давомида қозиёт қозиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак туманидаги "Идрис эшон" масжидининг янгидан қурилаётган биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

Б.АББАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди Навбатдаги сайёр семинар Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари