Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Май, 2025   |   16 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:05
Пешин
12:24
Аср
17:24
Шом
19:37
Хуфтон
21:05
Bismillah
14 Май, 2025, 16 Зулқаъда, 1446

Масжидларда жума намозини ўқишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

13.08.2021   2242   1 min.
Масжидларда жума намозини ўқишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жума намозини чиройли шаклда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни пайтгача жоме масжидларда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилди, жума намозини ўқиш учун очиқ осмон остида, яъни масжид ҳовлиси ва унинг атрофига гилам ва жойнамозлар тўшалди, масжид ҳовлисига кириш жойида антисептик восита ва тиббий ниқоблар билан таъминланди. Масжид ходимлари вакцина билан эмланди.

Шунингдек, жума намозида намозхонларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиши назорат қилинади, имом-домла ушбу жума намозида қисқа маъруза қилиши, жума хутбаси, тиловат ва дуолар ҳам мухтасар бўлиб, одамларнинг узоқ қолишининг олди олинади.

Ўз навбатида, Республика махсус комиссияси қарорида белгиланган талабларга риоя этиш, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, касаллик аломатларини текшириш, тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани сақлаш, аҳоли тўпланишига йўл қўймаслик каби чоралар кўрилади.

Мана шундай улуғ айём кунларида жума намозини жамоат билан ўқиш бахтини яна насиб этгани учун Ҳақ таолога шукроналар қилайлик, коронавирус касаллиги тезроқ кўтарилиши ва беморларга шифои комил беришини Яратгандан дуо қилиб сўрайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Жаннатдаги дарё

07.05.2025   4721   1 min.
Жаннатдаги дарё

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди" (Имом Термизий ривояти).