?Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.
Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.
Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.
Бугун Уламолар қуйидаги масжидларга жума намозини адо этиш ва ҳудуд мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиш учун ташриф буюрадилар (масжидларнинг харитадаги жойлашуви билан):
Шароф Рашидов туманидаги ? “Қўшчинор” масжидига (https://goo.gl/maps/hzbbjr99LNZ2m9c47) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Жиззахлик” масжидига (https://goo.gl/maps/K8fk9ykqCqK9b6uD8) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Яккақайрағоч” масжидига (https://goo.gl/maps/2SLCbkexJWmjUWm4A) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;
Жиззах шаҳридаги ? “Раваллиқ” масжидига (https://goo.gl/maps/HLinvHJBaTxaUSa28) Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон домла Хайдаров;
Жиззах шаҳридаги ? “Қалия” масжидига (https://goo.gl/maps/8QyBrJ9pTAyBjWgc8) Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла;
Жиззах шаҳридаги ? “Хўжа Нуриддин” масжидига (https://goo.gl/maps/E6kg5YHTNJxPaDyR9) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Имомтепа” масжидига (https://goo.gl/maps/2XSSSdsXYh7qeF268) Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;
Жиззах шаҳридаги ? “Имом Бухорий” масжидига (https://goo.gl/maps/MM6ic8PxHSiVi2PQ7) Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов;
Жиззах шаҳридаги ? “Ўратепалик” масжидига (https://goo.gl/maps/NFKhcW1YAfqULE4o7) Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Аллаёров;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Тоқчилик” масжидига (https://goo.gl/maps/eSN754EmrS9brMFy8) Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан Қодиров;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Қангли” масжидига (https://goo.gl/maps/Lmw111YnBfxrtKny7) Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдураҳимов;
Жиззах шаҳридаги ? “Сўлоқли” масжидига (https://goo.gl/maps/hYx7feQBho7YsLE48) Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Нонисангил” масжидига (https://goo.gl/maps/QiUeK14z2qB9ctMF7) Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов;
Жиззах шаҳридаги ? “Нижонлик” масжидига (https://goo.gl/maps/jZvC5xzXdjuoVEAK9) Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом хатиби Юсуф домла Муҳиддинов;
Шароф Рашидов туманидаги ? “Ҳазрати Билол” масжидига (https://goo.gl/maps/fhNJaJsR3o1JbKsD8) Тошкент шаҳар “Ал Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;
Жиззах шаҳридаги ? “Хожи Усмон” масжидига (https://goo.gl/maps/XMK47DVm9YvQeFMe6) Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Турсунов.
Қолаверса (https://goo.gl/maps/XMK47DVm9YvQeFMe6), ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.
Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сайёр йиғилиш
Бир кишига кўмаклашсангиз, у қанчалик шод бўлади.
Энди бир эмас, ўн эмас, юздан зиёд оилага ҳам маънавий, ҳам маърифий, ҳам моддий кўмак берилса, қанча кишининг кўнгли кўтарилишини, сизни алқашини тасаввур қилиб кўринг-а.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманидаги «Ниёзмат ота» жоме масжидида маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар туманлари бош имомлари, имом-домлалар, «Ҳаж 2026» иштирокчилари қатнашдилар.
Тумандаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида маҳаллаларга ташриф буюрилди. Адашиб ақидаси бузуқ турли оқимлар таъсирига тушиб қолган шахслар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ҳам суҳбатлар олиб борилди.
Катта ҳаёт тажрибасига эга ҳожи оталар, ҳожи оналар имом-хатиблар, отинойилар билан биргаликда олиб борган маърифий тарғиботлари ўз самарасини берди: юздан зиёд хонадонга ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.
* * *
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Янги ҳаёт туманидаги маҳаллаларга ташриф буюриб, у ердаги бир қанча хонадонларга кириб, хонадон эгаларининг қалбларига хурсандчилик улашдилар.
Қувонарлиси, янги ўқув йили арафасида ҳомийларни жалб қилган ҳолда 30 та ҳақдор хонадон соҳиблари фарзандларига сумка, ўқув қуроллари ҳадя этилди.
Юздан зиёд хонадон эгаларининг кўнгли кўтарилиб, улар эзгу ишларнинг бошида турган барча азиз инсонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилишди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати