Яқинда оиламиз боши оламдан ўтди. Фарзандларим отасининг қабрига расмини ёпиштириб қабр тоши қўйишмоқчи. Шундай қилса жоиз-ми?
— Аллоҳ раҳмат қилсин. Фарзандларингиз отасига раҳм қилса, бундай қилмасин. Аввало бу суннатга зид. Қолаверса, молнинг исрофи ҳам бор. Иккиси ҳам шариатда ман қилинган. Унинг ўрнига отаси ҳаққига тўхтовсиз бориб турувчи “садақаи жория”лардан бирортасини қилсин. Кўприк қурдириш, сув чиқариш, йўлларни таъмирлаш, мактабларни тузатиб бериш каби ишлар садақаи жория ҳисобланади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Савол: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази