Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Август, 2026   |   3 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:19
Шом
19:25
Хуфтон
20:49
Bismillah
16 Август, 2026, 3 Рабиъул аввал, 1448

ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР

19.07.2021   5892   7 min.
ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР

❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
? Жавоб: Бу ерда

❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонликнинг вақти
? Жавоб: Бу ерда

❓ Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
? Жавоб: Бу ерда

❓ Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
? Жавоб: Бу ерда

❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
? Жавоб: Бу ерда

❓Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаром молдан қурбонлик қилинадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
? Жавоб: Бу ерда

❓Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик шартлари ва одоблари
? Жавоб: Бу ерда

❓Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
? Жавоб: Бу ерда

❓Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
? Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
? Жавоб: Бу ерда

❓Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
? Жавоб: Бу ерда




Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. 

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“ЭҲСОН” ТУШУНЧАСИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ

13.08.2026   20558   8 min.
“ЭҲСОН” ТУШУНЧАСИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ

Тасаввуф масаласи ҳам салафийлар томонидан қаттиқ танқидга олинган ва кўр-кўрона рад этиладиган мавзулардан биридир. Тасаввуф, тариқат, сулук, шайх, мурид ва шу каби атамаларни эшитишлари билан мавзуни инкор қилишга тушиб кетадилар. Лекин аслида ҳам шундайми?

Минг йиллардан бери Исломнинг руҳи бўлиб келган ва Ислом уммати оғишмай амал қилиб келаётган бу мавзу рад этилиши керакми?!

Тасаввуф – бу Аллоҳни таниш ва нафсни поклашни ўргатадиган ва шу йўлдаги ҳаракатларни ифодалайдиган, уларни англатадиган ва бу ҳолатларга эришиш учун нима қилиш кераклигини тушунтирадиган бир илмдир. Тасаввуф исломий илмларнинг энг шарафлисидир. Бу илмнинг шарафи, мавзусининг шарафи биландир.

Модомики, тасаввуфнинг мақсади, мавзуси маърифатуллоҳ – Аллоҳни билиш-таниш экан, у ўз-ўзидан исломий илмларнинг энг шарафлиси бўлади. Тасаввуф бизга нима қилсак, Аллоҳ бизни севади? Нима қилсак, қалбимизда бўлишини истаганимиз “Аллоҳ севгиси” ҳосил бўлади, каби саволларга жавоб беради ва бу мақомга эришиш йўлларини ўргатади.

Тасаввуфга уламолар томонидан кўплаб таърифлар берилган. Шайх Иброҳим ибн Муваллид Роққий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг китобларида бу таърифларни юздан ошиғини жамлаган.

Шайх Муҳаммад ибн Али Қассоб раҳимаҳуллоҳ: “Тасаввуф бу – саодат асрида шарафли қавмнинг энг олийжаноб кишисидан содир бўлган энг гўзал хулқлардир”, деган.

Шайх Абу Муҳаммад Жаририй раҳимаҳуллоҳ: “Тасаввуф – ҳар бир гўзал хулқни олиш ва ҳар бир ёмон хулқни тарк қилишдир”, деди.

Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб раҳимаҳуллоҳ: “Тасаввуф – гўзал хулқ билан бир маънода бўлиб, кимнинг хулқи сеникидан гўзал бўлса, тасаввуфи ҳам гўзалдир”, деган.

Шайх Абу Ҳафс Найсобурий раҳимаҳуллоҳ: “Тасаввуф – унинг барчаси одобдир. У ҳар бир вақт, ҳар бир ҳол ва ҳар бир мақомнинг одобидир”, деган.

Тасаввуф баъзи кишилар: “Бу нарса ҳижрий учинчи асрдан кейин пайдо бўлган бидъат, аввалги даврда бўлмаган. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда “Тасаввуф” сўзи бирор марта зикр қилинмаган”, деб даъво қилаётганидек кейин пайдо бўлиб қолган бидъат илм эмас, балки у барча шаръий илмлар қатори Исломнинг аввалидан мавжуддир.

Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда “Тасаввуф” сўзини бирор марта келмагани уни исломий илм эмаслигига далил бўлмайди. Чунки бошқа исломий илмларнинг ҳам номлари Қуръон ва ҳадисда зикр қилинмаган. Агар Қуръон ва ҳадисда зикр қилинмаган нарсаларни инкор қилсак, жуда кўплаб нарсалардан воз кечишимизга тўғри келади.

Тасаввуф Исломнинг аввалги асрларидан бери мавжуд бўлиб, у ҳам бошқа исломий илмлар қатори Қуръон ва суннатдан олинган. Бунга Қуръон, ҳадис ва тобеинларнинг сўзларида далиллар бор. Аввал айтганимиздек тасаввуфнинг асосий вазифаси инсоннинг нафсини тарбиялаш, гуноҳлардан поклаш ва ботиний амалларини тартибга солишдир.

Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 120-оятида бундай марҳамат қилган:

﴿وَذَرُوا ظَاهِرَ الْإِثْمِ وَبَاطِنَهُ﴾

“Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар!”.

Аллома Алоуддин Али ибн Муҳаммад Бағдодий раҳимаҳуллоҳ бу ояти каримани тафсир қилиб: “Ошкора гуноҳдан ташқи аъзолар билан қилинадиган гуноҳлар назарда тутилган. Махфий гуноҳдан қалб билан қилинадиган гуноҳлар назарда тутилган” деган.

Зоҳирий аъзолар билан қилинадиган гуноҳларни тарк қилишни ва унга бериладиган жазоларни фиқҳ фани ўргатса, қалб касалликларини даволашни айнан тасаввуф ўргатади. Бошқа ояти каримада шундай дейилади:

﴿قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا﴾

“Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди” (Шамс сураси, 9-оят).

Дарҳақиқат, инсон охиратда ютуққа эришиши учун, жаҳаннам оловидан омонда бўлиши учун бу дунёда куфрдан, ширкдан, нифоқдан ва турли гуноҳ ва қалб касалликларидан ўзини поклаши керак.

Аллоҳ таоло бу ояти карималарда бандаларини куфр, ширк ва гуноҳлардан ўзларини поклашга буюрмоқда. Мана шу поклашни ўргатадиган фанни “Тасаввуф” деб номлаш инсонлар орасида урф бўлган.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида тасаввуф эҳсон деб номланган. “Жаброил ҳадиси” деб номланган машҳур ҳадиси шарифда “эҳсон” айни тасаввуф экани намоён бўлди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни бирортамиз танимас ҳам эдик. У келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва: “Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом “Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлига қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилмоғинг”, дедилар.

“Тўғри айтдинг”, деди у. Биз ундан ажабландик. Ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди.

“Менга иймон ҳақида хабар бер”, деди.

“Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг”, дедилар.

“Тўғри айтдинг”, деди.

“Менга эҳсон ҳақида хабар бер”, деди у.

“Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турур”, дедилар.

“Менга Соат (қиёмат)дан хабар бер”, деди.

“Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас”, дедилар.

“Унинг аломатларидан хабар бер”, деди.

“Чўри ўз хожасини туғиши, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар. Сўнгра у (қайтиб) кетди. Бас, бирмунча вақт ўтказдим. Сўнгра у зот менга:

“Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?” дедилар.

“Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир”, дедим.

“Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келибди”, дедилар».

Ушбу ҳадиси шарифда диннинг асллари иймон, Ислом, эҳсон, зоҳирий ва ботиний амалларни ислоҳ қилиш ва охират куни ҳақида ва буларнинг барчаси дин эканлигини хабари берилмоқда.

Ҳадиси шарифда зикр қилинган “Ислом”ни фиқҳ илми ўргатади. “Иймон” қисмини ақоид илми ўргатади. Бизнинг мавзумизга бевосита боғлиқ бўлган “эҳсон” қисмини эса тасаввуф илми ўргатади ва бу ҳадиси шарифда бунга амалий намуна ҳам бор.

Жаброил алайҳиссалом: “Менга эҳсон ҳақида хабар бер”, деганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турур”, дедилар.

Тасаввуфнинг асосий мақсадларидан бири ҳам банда қилаётган ҳар бир ибодатида, амалида Аллоҳ уни кўриб турганини ва бу амалига қиёмат куни албатта савол-жавоб бўлишини қалбан ҳис қилдиришдир.

“Тасаввуф” сўзи Исломнинг дастлабки асрида ишлатилмаган бўлса-да, кейинги даврларда “сўфий” сўзи ишлатилганини кузатишимиз мумкин.

Уламолар мутавотир ҳадиснинг қандай бўлиши ва шартларини баён қилиб айтадиларки “Мутавотир ҳадис – унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган. Ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади”.

Шундай экан, тасаввуф илми ҳам иккинчи асрдан (тобеинлар асридан) то шу кунгача минглаб шариатимиз пешволари орқали ҳам нақлан, ҳам амалан мутавотир ҳолатда бизгача етиб келган. Шунинг ўзи ҳам тасаввуф илмининг шаръий илм эканига етарли далил бўлади.

Машҳур муҳаддис олим, Шайх Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ: “Суҳбатларимиз ва таълим-тарбиямиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳиҳ ва машҳур санад билан етиб борган тариқат одобидир”, деган.

 

 

Ўткирбек Собиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

МАҚОЛА