Бугун, 23 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Дин ва глобал муаммолар” мавзусидаги V халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуманда Марказий Осиё ва хориж давлатларидан турли дин вакиллари, хусусан, Ислом уламолари, соҳа мутахассислари, диний йўналишдаги расмий вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда иштирокчилар мавзу юзасидан маърузалар билан чиқиш қилишди. Шундан сўнг қатнашчилар “Дин ва давлат”, “Дин ва иқтисодиёт”, “Дин ва жамият” сингари алоҳида ялпи мажлисларда мавзу бўйича илмий муҳокамаларни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".