Ўтган ҳафта Масжиди Набавийни 6 миллион 3 минг мусулмон зиёрат қилди. Жумладан, 127 мингдан ортиқ киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабри жойлашган Равзаи Шарифда намоз ўқиш имкониятига эга бўлди, дея хабар беради IslamNews.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".