Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Апрел, 2026   |   25 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:28
Аср
17:05
Шом
19:06
Хуфтон
20:22
Bismillah
14 Апрел, 2026, 25 Шаввол, 1447

Аввалги умматларда ҳам намоз бўлганми?

16.11.2023   8118   1 min.
Аввалги умматларда ҳам намоз бўлганми?

1137-CАВОЛ: Олдинги умматларда ҳам намоз ибодати бўлганми, бўлса қай тартибда ўқилган?

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳа, олдинги умматларда ҳам биздаги намоз, рўза ва закот каби ибодатлар бўлган. Бунга Аллоҳ таолонинг Исмоил алайҳиссалом ҳақида айтган сўзи далолат қилади:

وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِنْدَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا

“У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди” (Марям сураси, 55-оят).

Уларнинг рўзаси ҳақида шундай дейилади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”. (Бақара сураси, 183-оят).

Бу ибодатларни адо қилиш тартиби, тафсилоти ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Лекин ўтган умматларнинг намози ҳақида турли маълумотлар бор. Баъзилари намозларида руку қиладию сажда қилмайди. Баъзилари сажда қилади, лекин руку қилмайди. Баъзилари намоз асносида гапирса, баъзилари юриш мумкин, дейди.  Рўзада ҳам ихтилоф қилдилар. Баъзилари куннинг ярмигача рўза тутдилар, баъзилари маълум бир таомлардан ўзларини тийдилар. Бу ибодатларнинг барчасида Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом умматини энг тўғри йўлга бошлади ва ҳозиргача ушбу кўрсатмага амал қилиб келмоқдалар.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ФАТВОЛАР
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди

13.04.2026   10881   1 min.
“Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабаларини жисмонан соғлом, ахлоқий баркамол этиб тарбиялаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида анъанавий “Баркамол авлод” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Шу муносабат билан бугун, 13 апрель куни "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида мазкур спорт ўйинларининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Талабалар спортнинг миллий кураш, тош кўтариш, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашиб, энг маҳоратли спортчилар аниқлаб олинди.


Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, миллий кураш йўналишида Яқуб Абдуғаффоров (201-гуруҳ), тош кўтаришда Исломжон Мирзалиев (202-гуруҳ), стол тенниси бўйича Сиротуллоҳ Раҳматуллаев (402-гуруҳ) ҳамда шахмат баҳсларида Феруз Чориев (402-гуруҳ) биринчи ўринни эгаллаб, мутлақ ғолибликни қўлга киритдилар.

Саралаш мезонларига тўлиқ жавоб берган ушбу талабалар жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод – 2026” мусобақасининг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. 

“Имом Термизий” мадрасаси
Матбуот хизмати

“Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди “Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди “Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди “Баркамол авлод – 2026”: “Имом Термизий” мадрасасида саралаш босқичи якунланди
Ўзбекистон янгиликлари