frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?

07.04.2021   7029   1 min.
КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

РАМАЗОН-2021
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди

14.07.2026   3404   1 min.
Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди

Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашр этилди.


Китобда юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга жавоблар акс этган. Мазкур асар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда тайёрланган.


Ушбу китобдан ақида, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж-умра, қурбонлик, савдо-сотиқ, ижара, никоҳ, қасам, назр, эмизиш, талоқ, мерос, таъқиқ ва рухсатлар, тиб, Ислом тарихи, Қуръон, зикр, фазилатли амаллар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.


Китобнинг ҳажми: 584 бет;

Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал

Нашриёт: “Shamsiddinxon Boboxonov” NMIU

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:

+998917806633

@fatvo_reception 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

 

Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди Хушхабар: “Фатволар тўплами” китобининг 3-жузи нашрдан чиқди
Ўзбекистон янгиликлари