Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Март, 2026   |   4 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:20
Пешин
12:34
Аср
16:50
Шом
18:43
Хуфтон
19:56
Bismillah
24 Март, 2026, 4 Шаввол, 1447

Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди

08.02.2024   3065   1 min.
Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди

▫️Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси сифатида иш бошлади.

▫️Аюбхон Юнусов Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мисрдаги «Ал-Азҳар» университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.

▫️2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубайдаги Бош консулликларда ишлаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ ﷺнинг болалар билан мулоқотдаги услублари - 2-қисм

24.03.2026   43   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг болалар билан мулоқотдаги услублари - 2-қисм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан шундай гаплашар эдиларки, улар ўзларини худди катталардек ҳис этишарди. Аммо айрим одамлар болалар билан кулгили товушлар чиқариб ўйнашади. Баъзан кўчадаги болалар билан ҳам уларнинг жиғига тегиб, ўзлари қочиб кетмагунча ҳазиллашадилар.

Ҳатто 10 ёшар болани юзларини чимчилаб худди гўдакка ўхшаб кулишини кутамиз. Бундай эркалашларда бола ўзини катталардек ҳис қилмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос билан суҳбатлашганда, унга нималарни айтганларини биласизми? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Эй болакай! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни(нг буйруғу қайтариқларини) муҳофаза қилгин, шунда У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, У Зотни рўпарангда топасан.

Сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Кўмак истамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан иста. Билки, агар бутун уммат (маҳлуқотлар) сенга бирор манфаат бериш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини бера олмайди. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор зарар етказиш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини етказа олмайди.

Ушбу муборак ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳу орқали бизгача етиб келди. Бу гўзал сўзларни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тинглаганларида бор йўғи 9 ёшда эдилар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар